Журайжнинг, аҳли Мадинаники Моликнинг, аҳли Басраники Усмоннинг, аҳли Шомники Авзоийнинг, аҳли Мисрники ибн Саъднинг, аҳли Хуросонники Абдуллоҳ ибн Муборакнинг, баъзи аҳли Яманники Зайд ибн Ҳусайннинг фатвосига кўра бўларди. Кўп мусулмонлар Саид ибн Мусайяб, ибн Аби Лайло, Икрима, Робиъатур-рай, Муҳаммад ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий, Ҳасан Басрий, Лайс ибн Саъд, Суфён ибн Уяйна, Исҳоқ ибн Раҳавайҳ, Абу Савр, Довуд аз-Зоҳирий, ибн Шибрима, ибн Жарир Табарийларнинг фатвосига кўра амал қилардилар. Булар мужтаҳид ва мазҳаб эгаларидир. Бу мазҳабларнинг ҳар бирининг ижтиҳоддаги тариқати ва ҳукмларда муайян раъйи бор. Кўп мужтаҳид ва имомлар шаҳарларда қози ва ҳоким эди. Бу имом, қози ва ҳокимларнинг талашиб-тортишиши ҳукмларда ихтилофга олиб борди. Уларнинг ҳар бири ўз раъйи ёки бошқа фақиҳнинг раъйи билан ҳукм юритарди. Бундан битта давлатда турли масалалар вужудга келди, натижада баъзи уламолар ҳукмларни муштарак ҳолга келтириш ва унга риоя қилишга халифа фармойиш беришини истадилар. Ўша даврдаги жамиятнинг аҳволини билган кишилар қозига осон, мурожаат қилувчиларга енгил бўлиши учун улар мурожаат қиладиган ягона бир китоб яратишни таклиф этдилар. Ибн Муқаффаъ халифа Мансурга шу ҳақда хат ёзди: «Амирал муъминин эътибор берадиган ишлардан бу икки шаҳар Басра, Куфа ва бошқа шаҳар, ноҳияларда бир-бирига зид ҳукмлардаги ихтилоф моллар, фаржлар ва қонлар ҳақидаги катта қарама-қаршиликларга сабаб бўлди. Масалан, Басрада қонни, фаржни ҳалол санаса, Кўфада уни ҳаром дейишади. Худди шундай ихтилоф Кўфанинг ўзида ҳам бор. Унинг бир ноҳиясида ҳалол нарса бошқасида ҳаром. Лекин ихтилофларнинг кўп бўлишига қарамасдан, мусулмонлар орасида уларнинг қонлари ва ҳаром қилинган нарсаларида ҳукми вожиб бўлган қозилар ўзларича ҳукм қилмоқдалар. Амирал мўминин бу масалалар ва ихтилофлар ҳақида буйруқ берсалар, буларни битта китобга жамлаб, ҳар бир қавм ҳужжат қилаётган Суннат, ёки қиёслар йиғилса, сўнг амирал мўминин буларни текшириб, улар ҳақида ўзи тушунган ва азм қилган раъйини айтсалар ҳамда унинг аксича ҳукм чиқаришдан қайтарсалар. Жоме китоб ёзсаларки, тўғриси хатога аралашиб кетган ҳукмларнинг тўғриси ажратиб олинса ва амирал мўмининнинг раъйи ва тили билан ишлар жам бўлса. Сўнг охир замонгача бошқа имомлар ҳам шундай йўл тутишса деб». Мансур бу хатдан таъсирланса-да, унга амал қилмади. Унинг бу таъсирланиши фуқаҳо ва муҳаддисларни одамлар мурожаат қиладиган нарсани жамлашга ундади. Мансур одамларни муайян ҳукмга бўйсундирадиган, давлат учун қонун ва дустур ишлаб чиқиш ҳақидаги ибн Муқаффаънинг раъйига амал қилмаганлигининг сабаби, у билан Молик ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдир. Ибн Саъд «Табақот» китобида Молик ибн Анасдан ривоят қилиб айтади. Молик айтдики: Мансур ҳаж қилган пайтида менга айтди: «Мен сиз ёзган китобни олиб, ундан нусха кўчириб, мусулмон шаҳарларига бир нусхадан жўнатишга ва ундаги ҳукмларгагина амал қилишга, бошқасидан воз кечишга буйруқ бермоқчиман». Айтдимки: «Эй амирал мўминин, бундай қилманг, чунки одамлар кўп ҳукм ва ҳадисларни ва ривоятларни эшитган. Ҳар бир қавм ўзига келган нарсаларни олиб, унга
254-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|